14/33-мавзу · Йўл ҳаракати қоидалари

Чорраҳаларда ҳаракатланиш

96. Чапга ёки ўнгга бурилаётган ҳайдовчи кесишаётган йўлнинг қатнов қисмидан ўтаётган пиёда(лар)га, шунингдек велосипед йўлкасидан йўлни кесиб ўтаётган велосипедчи(лар)га ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқараётган шахс(лар)га йўл бериши керак. 97. Ҳайдовчи тирбандлик туфайли мажбурий тўхтаб, кўндаланг йўналишдаги транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик туғдирадиган бўлса, чорраҳага кириши, агар тўхташ чизиғи ёки 5.33 йўл белгисидан ўтиб бўлган ҳайдовчига эса қатнов қисмлари кесишмасига кириши тақиқланади. …

Бепул бошлаш · 13 савол
13 тест саволи Тўлиқ назария Видео дарс
Чорраҳаларда ҳаракатланиш

96. Чапга ёки ўнгга бурилаётган ҳайдовчи кесишаётган йўлнинг қатнов қисмидан ўтаётган пиёда(лар)га, шунингдек велосипед йўлкасидан йўлни кесиб ўтаётган велосипедчи(лар)га ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқараётган шахс(лар)га йўл бериши керак. 97. Ҳайдовчи тирбандлик туфайли мажбурий тўхтаб, кўндаланг йўналишдаги транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик туғдирадиган бўлса, чорраҳага кириши, агар тўхташ чизиғи ёки 5.33 йўл белгисидан ўтиб бўлган ҳайдовчига эса қатнов қисмлари кесишмасига кириши тақиқланади. 98. Ҳаракатланиш навба

96Чапга ёки ўнгга бурилаётган ҳайдовчи кесишаётган йўлнинг қатнов қисмидан ўтаётган пиёда(лар)га, шунингдек велосипед йўлкасидан йўлни кесиб ўтаётган велосипедчи(лар)га ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқараётган шахс(лар)га йўл бериши керак.
97Ҳайдовчи тирбандлик туфайли мажбурий тўхтаб, кўндаланг йўналишдаги транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик туғдирадиган бўлса, чорраҳага кириши, агар тўхташ чизиғи ёки 5.33 йўл белгисидан ўтиб бўлган ҳайдовчига эса қатнов қисмлари кесишмасига кириши тақиқланади.
98Ҳаракатланиш навбати светофор ёки тартибга солувчининг ишоралари билан бошқариладиган чорраҳа — тартибга солинган чорраҳа ҳисобланади. Милтилловчи сариқ ишора ёниб-ўчаётган, светофорлар ишламаётган ёки тартибга солувчи бўлмаган чорраҳа — тартибга солинмаган чорраҳа ҳисобланади. Ҳайдовчилар тартибга солинмаган чорраҳалардан ўтиш қоидаларига ҳамда чорраҳада ўрнатилган имтиёз белгиларига амал қилишлари шарт. Айланма ҳаракатланиш чорраҳасида ҳаракатланаётган транспорт воситалари айланага кириб келаётган транспорт воситаларига нисбатан устунликка (имтиёзга) эга.

Намуна саволлар ва таҳлил

1-савол · 🟡 Ўрта

Мазкур ҳолатда автобуснинг чорраҳага киришига рухсат этиладими?

Чорраҳаларда ҳаракатланиш — 1-савол расми
  • Рухсат этилади
  • Тақиқланади
  • Агар автобус белгиланган йўналиш бўйича ҳаракатланаётган бўлса рухсат этилади
ЙҲҚ, тегишли бўлим 97-бандга асосан:
Ҳайдовчи тирбандлик туфайли мажбурий тўхтаб, кўндаланг йўналишдаги транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик туғдирадиган бўлса, чорраҳага кириши, агар тўхташ чизиғи ёки 5.33 йўл белгисидан ўтиб бўлган ҳайдовчига эса қатнов қисмлари кесишмасига кириши тақиқланади.

---
Изоҳ:
- Расмда трамвай кўндаланг йўналишда тўхтаб турибди ва тирбандлик юзага келган.
- Бу ҳолатда автобус чорраҳага кириши тақиқланади.

---
✅ Тўғри жавоб:
"Тақиқланади"
2-савол · 🟡 Ўрта

Қизил автомобил:

Чорраҳаларда ҳаракатланиш — 2-савол расми
  • Кўк автомобилга нисбатан устунликка эга, чунки асосий йўлдан кетмоқда
  • Кўк автомобилга нисбатан устунликка эга, чунки айланма ҳаракатли йўлдан кетмоқда
  • Чорраҳага ўнг томондан яқинлашиб келган кўк автомобилга йўл бериши керак
ЙҲҚ, тегишли бўлим 98-бандига асосан:
Айланма ҳаракатланиш чорраҳасида ҳаракатланаётган транспорт воситалари айланага кириб келаётган транспорт воситаларига нисбатан устунликка (имтиёзга) эга.

Эътибор беринг:
- Қизил автомобил айланма ҳаракатли йўлда ҳаракатланмоқда.
- Кўк автомобил эса айланмага кириб келмоқда.
- Шу сабабли, қизил автомобил кўк автомобилга нисбатан устунликка эга.
✅ Тўғри жавоб:
"Кўк автомобилга нисбатан устунликка эга, чунки айланма ҳаракатли йўлдан кетмоқда"
3-савол · 🟡 Ўрта

Сариқ автобуснинг ҳайдовчисига чорраҳага чиқишга рухсат этиладими?

Чорраҳаларда ҳаракатланиш — 3-савол расми
  • Рухсат этилади
  • Тақиқланади
  • Агар автобус белгиланган йўналиш бўйича юрса, тухсат этилади.
ЙҲҚ тегишли бўлим 97-бандига асосан:
97-банд. Ҳайдовчи тирбандлик туфайли мажбурий тўхтаб, кўндаланг йўналишдаги транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик туғдирадиган бўлса, чорраҳага кириши, агар тўхташ чизиғи ёки 5.33 йўл белгисидан ўтиб бўлган ҳайдовчига эса қатнов қисмлари кесишмасига кириши тақиқланади.

Эътибор беринг:
- Суратда сариқ автобус тирбандлик сабабли чорраҳада тўхтаб қолиши мумкин бўлган ҳолатда.
- Бундай вазиятда чорраҳага чиқиш тақиқланади.
✅ Тўғри жавоб:
"Тақиқланади"
4-савол · 🟡 Ўрта

Кўрсатилган вазиятда ҳайдовчи қандай йўл тутиши керак?

Чорраҳаларда ҳаракатланиш — 4-савол расми
  • Пиёдаларга мазкур йўналишнинг қатнов қисмидан бутунлай ўтиб олишларига имкон бериши
  • Йўл-транспорт фалокати олдини олиш учун товуш ишора бериши ва асосий йўлда бўлгани сабабли пиёдаларга йўл бермай ўтиш жойидан ўтиши
ЙҲҚ тегишли бўлим 96-бандига асосан:
Чапга ёки ўнгга бурилаётган ҳайдовчи кесишаётган йўлнинг қатнов қисмидан ўтаётган пиёда(лар)га, шунингдек велосипед йўлкасидан йўлни кесиб ўтаётган велосипедчи(лар)га ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқараётган шахс(лар)га йўл бериши керак.

Эътибор беринг:
- Ҳайдовчи яшил чироқда бурилишни бошлаган бўлса ҳам, пиёдаларга йўл бериши шарт.
- Пиёдалар тўлиқ қатнов қисмини босиб ўтмагунча ҳайдовчи ҳаракатни бошламаслиги керак.
✅ Тўғри жавоб:
"Пиёдаларга мазкур йўналишнинг қатнов қисмидан бутунлай ўтиб олишларига имкон бериши"
5-савол · 🟡 Ўрта

Кўрсатилган вазиятда ўнгга бурилар экан, ҳайдовчи қандай йўл тутиши керак?

Чорраҳаларда ҳаракатланиш — 5-савол расми
  • Устунлик ҳуқуқидан фойдаланиб, товушли хабар бериши ва белгиланган йўналишда ҳаракатни давом эттириши
  • Ҳаракат тезлигини пасайтириши ва алоҳида эҳтиёткорлик билан йўлда давом этиши
  • Қатнов қисмидан ўтувчи пиёдаларни ўтказиб юбориши
ЙҲҚ тегишли бўлим, 96-бандига асосан:
Чапга ёки ўнгга бурилаётган ҳайдовчи кесишаётган йўлнинг қатнов қисмидан ўтаётган пиёда(лар)га, шунингдек велосипед йўлкасидан йўлни кесиб ўтаётган велосипедчи(лар)га ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқараётган шахсларга йўл бериши шарт.

Эътибор беринг:
- Светофор ҳайдовчига ҳаракатланишга рухсат бермоқда.
- Лекин бурилиш вақтида пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдалар бор.
- Ҳайдовчи уларга албатта йўл бериши керак, шундан кейин ҳаракатни давом эттиради.
✅ Тўғри жавоб:
"Қатнов қисмидан ўтувчи пиёдаларни ўтказиб юбориши"

Бу мавзуда яна 8 та савол бор — машқ режимида ҳар бирига таҳлил ва қонуний асос берилади.

Бепул бошлаш