Жаҳон иқтисодиёти ва хўжалик тармоқлари
Намуна саволлар5 / 5
1. Европада қайси давлатда алюминей саноати яхши ривожланган?
- А) Швецария
- Б) Исландия
- С) Чехия
- Д) Эстония
Жавобни кўриш
Тўғри жавоб: Б) Исландия
2. Россия Федерациясининг Дзержинск, Новомосковск, Невинномиск ва Кемерово шаҳарларида кимё саноатининг қандай тармоғи шаклланган?
- А) азотли ўғитлар ишлаб чиқариш
- Б) ўсимлик зараркунандаларига қарши химикатлар ишлаб чиқариш
- С) органик синтез маҳсулотлари
- Д) калий ўғитлари
Жавобни кўриш
Тўғри жавоб: А) азотли ўғитлар ишлаб чиқариш
3. Рангли металлургиянинг етакчи тармоғи- бу …
- А) олтин ишлаб чиқариш
- Б) алюминий ишлаб чиқариш
- С) рух ишлаб чиқариш
- Д) мис ишлаб чиқариш
Жавобни кўриш
Тўғри жавоб: Б) алюминий ишлаб чиқариш
4. Тилинган ёғоч, яъни тахта қайси тармоқ учун асосий хомашё ҳисобланади?
- А) машинасозлик тармоқлари
- Б) кимёвий тола ишлаб чиқариш
- С) қоғоз ишлаб чиқариш
- Д) мебел саноати
Жавобни кўриш
Тўғри жавоб: Д) мебел саноати
5. Ихтисослашув – бу?
- А) ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришнинг иқтисодий самарадорликка қаратилган муҳим шакли
- Б) тайёр маҳсулот тайёрлашда бир қанча корхона қатнашадиган ишлаб чиқариш шакли
- С) ишлаб чиқаришнинг йирик корхоналарда тўпланиши
- Д) ишлаб чиқаришнинг асосан бир хил маҳсулот чиқарадиган ташкилий шаклида
Жавобни кўриш
Тўғри жавоб: А) ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришнинг иқтисодий самарадорликка қаратилган муҳим шакли
Маслаҳат
Аввал осон саволлардан бошланг, кейин қийинроқларига ўтинг. Ҳар куни камида 20 та савол ечинг.
Тест созламалари