Қизлар учун 4 000 та қўшимча грант: кимга берилади ва қандай олинади — тўлиқ қўлланма
Ўтган мақоламизда грант
рақамларини таҳлил қилганимизда битта банд кўпчиликнинг эътиборини тортди:
хотин-қизлар учун 4 000 та қўшимча грант. Саволлар ёғилиб кетди.
Шунинг учун расмий Низомни (Вазирлар Маҳкамасининг 402-сон қарори) очиб, ҳаммасини
оддий тилда ёзиб чиқдик.
❗️ Аввало энг муҳими: бу HAMMA қизларга эмас
Бу грант эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун. Асосий 36 023 та
грантга QO'SHIMCHA равишда, фақат қизлар ўртасида бўладиган алоҳида танлов.
Квота 2025/2026-ўқув йилидан 2 000 дан 4 000 га оширилган.
👩🎓 Кимлар "эҳтиёжманд" ҳисобланади? (расмий рўйхат)
Низомга кўра, қуйидаги тоифалардан камида биттасига мос келиш керак:
- Ижтимоий реестрга киритилган (кам таъминланган деб расман тан
олинган) оилаларнинг қизлари; - Тўлиқсиз оилада тарбияланган — ота ёки онаси вафот этган қизлар;
- Турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз
тарбиялаётган аёллар; - Ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги
хотин-қизлар; - Икки ва ундан ортиқ фарзандни ёлғиз тарбиялаётган аёлларнинг қиз
фарзандлари; - Ота-онасидан бири ёки иккаласи 1- ёки 2-гуруҳ ногирони бўлган
оилаларнинг қизлари.
📄 Тавсиянома — грантнинг калити
Танловда қатнашиш учун тавсиянома керак. Уни олиш жараёни
ўйлагангиздан анча осон:
- Яшаш жойингиздаги туман (шаҳар) Оила ва хотин-қизлар бўлимига
электрон ариза берасиз; - Ҳужжат йиғиб юриш шарт эмас — туғилганлик, никоҳ, вафот ва ногиронлик
маълумотларини "Рақамли ҳукумат" тизими автоматик текширади; - Низом бўйича аризалар одатда 30-май — 8-июн оралиғида қабул
қилинади. Муддатни ўтказиб юборган бўлсангиз ҳам бўлимга мурожаат қилиб кўринг —
айрим йиллари қўшимча қабул очилган; - Тавсиянома 1 йил амал қилади — бу йил ишлатмасангиз, келгуси
қабулда ҳам асқотади.
🎯 Имтиҳонда қандай ишлайди?
- Тестда максимал баллнинг камида 30 фоизини тўплашингиз керак —
бу танловга қўйиладиган минимал шарт; - Грант фақат кундузги бакалавриат ва рўйхатдан ўтишда танланган
биринчи йўналиш учун амал қилади. Шунинг учун энг муҳим тактик
маслаҳат: 1-йўналишингизни кундузги таълим шаклида белгиланг; - 4 000 ўрин учун танлов ҳам балл бўйича — тавсияномаси борлар орасида бали
баландлар ютади. Яъни тавсиянома эшикни очади, ичкарига эса балл олиб киради.
💡 Бу имкониятдан қандай максимал фойдаланиш керак?
Оддий стратегия: бу грант — асосий танловга бали етмай қолганда ишга тушадиган
иккинчи эшик. Лекин у ҳам балл сўрайди. Демак, вазифа ўзгармайди —
имтиҳонга қадар ҳар бир кунни машққа сарфлаш:
- Сайтимизда 12 000 га яқин савол: ДТМ симулятори, блок тестлар, мавзу бўйича
машқлар; - AI Устоз заиф мавзуларингизни аниқлаб, айнан нимани такрорлаш кераклигини айтади;
- Натижалар чиққан куни балингизни биринчилардан бўлиб билиш учун Telegram
ботимиз тайёр: rel="noopener">@testmakonaibot.
Бу мақолани мос келадиган дугонангизга, синглингизга юборинг.
Балки айнан шу маълумот кимнингдир талаба бўлишини ҳал қилар. 🤍
Манбалар: Вазирлар Маҳкамасининг 402-сон қарори (lex.uz), Оила ва хотин-қизлар
қўмитаси расмий маълумотлари.