Хорижий ва нодавлат ОТМ имтиҳонлари учун рухсатномалар чиқарилди
Хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари учун рухсатномалар эълон қилинди. Тест синовлари 2026-йил 28-октабр куни бўлиб ўтади, деб хабар берди Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги.
Рухсатномаларни қандай юклаб олиш мумкин?
Тест синовида иштирок этувчи талабгорлар рухсатномани my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинетлари орқали юклаб олишлари мумкин. Рухсатномада тест синови ўтказиладиган сана, манзил ва вақт кўрсатилган бўлиб, талабгорлардан тест синовларига рухсатномада кўрсатилган вақтдан кечикмаган ҳолда келиши сўралади.
Имтиҳонга нима олиб келиш мумкин эмас?
Талабгорлардан имтиҳонга ортиқча буюмлар (электрон қурилмалар, сумка, китоб, дафтар, ёзув қуроллари, ичимлик, овқат, шахсий буюмлар ва бошқалар) олиб келмаслик сўралади. Талабгорлар тест синовлари бўлиб ўтадиган бинога шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) асосида киритилади.
Мавзуга оид: Нодавлат ва хорижий университетдан давлат олийгоҳига ўқишни кўчириш.