🇬🇧 Кейинги имтиҳон: 13–15-сентабр — 16 кун қолди

Инглиз тили CEFR имтиҳони 2026: саналар, формат, ДТМ бали

Инглиз тили — чет тили сертификатлари ичида энг кўп топшириладигани ва ДТМъда энг «қиммат» фанлардан бири: 2026-йил қабулида «Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили» йўналишида 57 гуруҳнинг ҳаммасида грант чегараси 189,0 балл бўлди, контракт ҳам 170 баллдан бошланди. Сертификациз бу йўналишга кириш деярли имконсиз.

Қисқача

Сентабр сессияси 13–15-сентабр кунлари. Мулти-level формат: битта имтиҳон, натижага кўра Б1, Б2 ёки С1. Б2 ва ундан юқори — ДТМъда инглиз тили фанидан максимал балл. ТестМаконъда 1 721 нафар абитуриент тил сертификатини киритган, яна 424 нафари IELTS билан.

Кейинги имтиҳон13–15-сентабр
ФорматМулти-level
ДаражаБ1 · Б2 · С1
ДТМъда Б2+93 балл
ДТМъда Б169.8 балл

Инглиз тили — CEFR имтиҳони саналари 2026

Рўйхатдан ўтиш my.gov.uz орқали; ҳудудлар бўйича жой чекланган — лимит тўлса рўйхат муддатидан олдин ёпилади. Тўлов суммаси рўйхатдан ўтганда кўрсатилади.

СессияИмтиҳон кунлариРўйхат охириҲолат
Сентабр 13–15-сентабр 2026 29-Август 16 кун қолди

Манба: Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги эълони, 2026-йил 17-август. Ёзма қисм (тинглаш, ўқиш, ёзиш) бир кунда; гапириш босқичи кейинги кунларда алоҳида жадвал билан. Натижа имтиҳон якунланган кундан 20 иш кунидан кечикмай.

Инглиз тили сертификати: даража ва ДТМ бали

Мулти-level имтиҳонда натижага кўра Б1, Б2 ёки С1 берилади. ДТМъда даража қайси ўринда неча балл бериши — жонли ҳисоб кодидан:

ДаражаУлуш1-фан (93)2-фан (63)Изоҳ
С2 100% 93 63 Максимал балл
С1 100% 93 63 Максимал балл
Б2 100% 93 63 Максимал балл
Б1 75% 69.8 47.2 Максимал баллнинг 75 фоизи
А20%00Мутахассислик фанида балл бермайди — имтиҳон топширилади

Халқаро сертификатлар эквиваленти

ИмтиҳонМаксимал балл (Б2+)75 % (Б1)Балл бермайди
IELTS5.5 ва юқори4.0 – 5.04.0 дан паст
TOEFL иБТ72 ва юқори42 – 7142 дан паст
Cambridge ЭнглишБ2 / С1 / С2Б1А2 ва паст
LinguaskillБ2 / С1 / С2Б1А2 ва паст

Б1 учун 75 % қоидаси — Адлия вазирлигида 2026-йил 2-июнда 3515-2 рақами билан рўйхатдан ўтган тартиб. Тўлиқ конвертация жадвали →

Имтиҳон формати — мулти-level

Битта имтиҳон, тўрт кўникма. Ҳар даража учун алоҳида кириш йўқ — умумий балл даражага айланади.

🎧 Тинглаб тушуниш

Ёзма қисм куни. Аудио бир марта ёки икки марта эшиттирилади, жавоб варақага белгиланади.

📖 Ўқиш

Матнлар ва уларга саволлар — ёзма қисм куни.

✍️ Ёзиш

Ёзма топшириқлар — ёзма қисм куни. Немис ва франсуз тилларида компютерда.

🎙 Гапириш

Алоҳида босқич, кейинги кунларда; сана ва вақт рухсатномада. Август сессиясида 25-августдан 4-сентабргача ўтказилди.

Қайси йўналишларда инглиз тили сертификати ишлайди

Чет тили фани мажмуада бўлган йўналишларда сертификат ўша фан балини алмаштиради:

Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тилиХорижий тил ва адабиётиТаржима назарияси ва амалиётиХалқаро муносабатларТуризмЖаҳон иқтисодиёти (2-фан)

Кўп сўраладиган саволлар — инглиз тили

Инглиз тили CEFR имтиҳони 2026-йил сентабрда қачон?

13–15-сентабр. Рўйхат 29-августгача, тўлов 30-августгача — my.gov.uz орқали. Ёзма қисм (тинглаш, ўқиш, ёзиш) бир кунда, гапириш алоҳида босқичда.

Б2 олсам ДТМъда инглиз тилидан неча балл?

Инглиз тили 1-фан бўлган йўналишларда — 93 балл (максимал), 2-фан бўлганда — 63 балл. Б1 — 69,8 / 47,2 балл. С1 ва С2 ҳам Б2 каби максимал беради — ДТМ учун Б2 етарли.

IELTS 6.0 бор — CEFR ҳам топшириш керакми?

Йўқ. IELTS 5.5 ва ундан юқори банд Б2 га тенглаштирилади ва максимал балл беради. IELTS 4.0–5.0 — Б1, яъни 75 %. Сертификатни ТестМаконъда кирицангиз, ДТМ симуляцияси буни автоматик ҳисоблайди.

Инглиз тили филологиясига кириш учун сертификат етадими?

Сертификат 93 баллни беради, қолган 96 балл 2-фан ва мажбурий фанлардан йиғилади. 2026-йилда грант чегараси 189,0 — яъни қолган ҳаммасидан ҳам максимал керак. Контракт 170,0 дан — бу ҳолда 2-фандан 55–60 балл етарли.

Спеакинг қандай баҳоланади?

Гапириш босқичи ёзма қисмдан кейинги кунларда, алоҳида жадвал билан ўтказилади — сана ва вақт рухсатномада кўрсатилади. Натижа тўрт кўникма бўйича умумий балл асосида даражага айланади.