3-синф Табиацҳунослик
3-синф Табиацҳунослик дарслигини TestMakon кутубхонасида онлайн ўқишингиз мумкин. Китоб 128 бетдан иборат, 3-синф Табиацҳунослик фани бўйича. Варақланадиган кўринишда, телефон ва компютерда бир хил ишлайди — юклаб олиш шарт эмас.
Китобни варақлаб кўринг
Китобдан намуна
2 ISBN 978-9943-05-821-7 Шартли белгилар: © Баҳромов А. ва бошқ., 2019 © Чўлпон номидаги NMIU, 2016 © Чўлпон номидаги NMIU, 2019 Масъул муҳаррир: Асқар Нигматов – география фанлари доктори, профессор. Тақризчилар: Мухаррам Хўжаева – Тошкент шаҳридаги 142-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси; Рустам Абдиев – Навоий шаҳридаги 11-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг георафия фани ўқитувчиси; Мунира Боситхонова – Тошкент шаҳридаги 324-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси. Топшириқлар Амалий ишлар Саволлар Дарс тугади Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари ҳисобидан чоп этилди UO‘K 372.362(075) КÁК 20.18ya71 Â 12
3 KIRISH TABIATSHUNOSLIK NIMANI O‘RGANADI? Тунда осмонда Ой ва юлдузлар кўринади. Кун- дузи Қуёш Ер юзини ёритади ва иситади. Қуёш нуридан тоғ, яйлов, ўрмон ва чўллардаги ўсим- ликлар ўсади. Тоғ ва текисликларда, ўрмон ва чўлларда турли ҳайвонлар яшайди. Осмонда ҳар хил қушлар парвоз қилади. Баъзида осмонда булутлар пайдо бўлади. Айрим кунлари ёмғир ёғади. Ҳа- во совиб 0 °С дан пасайганда эса қор ёғади. Қор, муз ва ёмғир сувларидан дарёлар ҳосил бўлади. Кўпгина дарёлар суви кўл ёки денгизларга қуйи- лади. Дарё, кўл ва денгизлар ҳар хил сув ўтлари ва ҳайвонларига бой. Буларнинг барчаси табиатдир. Одамлар кундалик фаолиятида фойдаланадиган газ ва тош…
4 1-расм. Жонсиз табиатнинг таркибий қисмлари. Қуёш Ой ва юлдузлар Булут Тоғ тошлари Қумлик Денгиз Шундай қилиб, инсон қўли билан яратилган нар- салардан ташқари, атрофимиздаги олам табиатни таш- кил этади. Табиат жонсиз ва жонли табиатга бўлинади. Қуёш, юлдузлар, Ой, Ер, тош, табиий газ, булут, ҳаво, сув кабилар жонсиз табиатнинг таркибий қисмларидир (1-расм). Жонли табиатга Ер юзидаги барча ўсимликлар ва ҳайвонлар киради (2-расм). Улар нафас олади, озиқланади, ўзидан кўпаяди ва ривожланади. Ер остидан вулқон отилиши, осмонда булут ҳосил бўлиши, чақмоқ чақиши, момақалдироқ гум- бурлаши, шамол эсиши, ёмғир ёғиши, Қуёш- нинг нур сочиши каби жараёнлар…
Шунга ўхшаш дарсликлар