3-синф Одобнома
3-синф Одобнома дарслигини TestMakon кутубхонасида онлайн ўқишингиз мумкин. Китоб 96 бетдан иборат, 3-синф Одобнома фани бўйича. Варақланадиган кўринишда, телефон ва компютерда бир хил ишлайди — юклаб олиш шарт эмас.
Китобни варақлаб кўринг
Китобдан намуна
UO‘K: 17(075.2) KBK: 74.200.51 Х 72 Холиқова, Моҳира. Одобнома : умумий ўрта таълим мактабларининг 3- синфи учун дарслик / М. Холиқова, Ш. Эргашева. - Тузатилган ва тўлдирилган тўртинчи нашри — Тошкент: Янгиюл Полиграпҳ Сервисе, 2019. — 96 б. UO‘K: 17(075.2) KBK: 74.200.51 © «Янгиюл Полиграпҳ Сервисе», 2019. ISBN 978-9943-5711-4-3 © М. Холиқова, Ш. Эргашева, 2019. Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари ҳисобидан чоп этилди. Тақризчилар: А. Ҳасанов — тарих фанлари номзоди, доцент А. Норбоев — Низомий номидаги TDPU катта ўқитувчиси Д. Воҳидов — A.Avloniy номидаги XTTRMXQTMOI катта ўқитувчиси С. Шарипова — Шайҳонтоҳур тумани 324- мактабнинг бошланғич синф …
3 Азиз ўқувчи! Қўлингиздаги китоб Сизнинг «Одобнома» фанидан 1–2- синфларда олган билим- ларингизни янада кенгайтиришга, мустаҳкамлаш- га хизмат қилади. 3- синфда Сиз одобли бола қандай фазилатларга эга бўлиши, турли вазиятларда ўзини қай тарзда тутиши, оиласига, Ватанига қандай фойда келтириши ҳақида жуда кўп нарсаларни билиб оласиз. Билим эгаллаш учун кўп ўқиш, ўрганиш ке рак. Сизда бунинг учун вақт ва имкониятлар е тарли. Ўйлаймизки, Сиз вақтни бекор ўтказмайсиз, имкониятлардан унумли фойдаланасиз.
5 O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI — MUSTAQIL DAVLAT Мустақиллик — улуғ неъмат. Мустақил давлат халқи эркин ва озод бўлади. Тарихда ҳеч бир халқ ўз мустақиллигига осонлик билан эришмаган. Ота-боболаримиз ҳам асрлар давомида озодлик учун кураш олиб борганлар. Широқ, Тўмарис, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур сингари буюк аждодларимиз ҳаёти бунга мисолдир. 1991- йил 31- августда давлат мустақиллиги эълон қилинди. 1- сентабр Мустақиллик куни сифатида ни шонланади. Шу пайтдан бошлаб мамлакатимиз ривожланиш йўлига қадам қўйди. Ислом Каримов Ўзбекистоннинг Биринчи Прези- дентидир. У халқимизни мустақил ривожланиш йўлига олиб чиқди. Мустақил давлат бошқа бир давлатга тобе бўлмайд…