Намуна саволлар ва таҳлил
1-савол · 🟡 Ўрта
Мазкур чизиқ нима ҳақида огоҳлантиради?
- Транспорт воситаларининг мажбурий тўхташ жойига яқинлашаётганлигини
- «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган» белгиси билан бирга қўлланилганда, ҳайдовчини < Тўхташ» чизиғига яқинлашаётганлигини
- Транспорт воситаси пиёдаларга йўл бериши керак бўлган жойни кўрсатади
ЙҲҚ, 2-иловасига асосан:
1.21 "STOP" ёзуви — 2.5 белгиси билан бирга қўлланилганда ҳайдовчини 1.12 чизиғига (Тўхташ чизиғи) яқинлашаётганлиги ҳақида огоҳлантиради.
---
❗ Эътибор беринг:
- Ушбу чизиқ ҳайдовчини тўхташ жойига яқинлашаётганлиги ҳақида огоҳлантиради ва тўхташ мажбуриятини билдиради.
---
✅ Тўғри жавоб:
«Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган» белгиси билан бирга қўлланилганда, ҳайдовчини «Тўхташ» чизиғига яқинлашаётганлигини билдиради.

2-савол · 🟡 Ўрта
Бу жойда ҳовлига бурилишга рухсат этиладими?
- Рухсат этилади
- Тақиқланади
ЙҲҚ, 2-илова 1-бўлим 1.11 ётиқ чизиғига асосан:
Фақат бир томондан қайта тизилишга рухсат этилган йўл қисмларида, бир йўналишдаги ёки қарама-қарши келаётган транспорт оқимларини ажратади;
қайрилиб олиш, тўхташ майдончалари ва шунга ўхшашларга кириш-чиқиш жойларида ҳаракатланиш фақат бир йўналишда рухсат этилганлигини кўрсатади.
❗ Эътибор беринг: Қайрилиб олиш фақат рухсат этилган йўналишда амалга оширилиши керак.

3-савол · 🟡 Ўрта
Ушбу ҳолатда қувиб ўтишга рухсат этиладими?
- Рухсат этилади
- Тақиқланади
- Агар қувиб ўтилаётган транспорт воситаси 40 км/ соадан кам тезлик билан ҳаракатланаётган бўлса, рухсат этилади
ЙҲҚ, 2-илова, 1-бўлим 3-хатбошисига асосан:
1.1 чизиғи — қарама-қарши йўналишлардаги транспорт оқимларини ажратади ва уни босиб ўтиш тақиқланади.
Қувиб ўтишда 1.1 ва 1.3 чизиқларини босиб ўтиш тақиқланади (қатнов қисмининг четини билдириш учун қўлланилган 1.1 чизиғи бундан мустасно).
❗ Изоҳ:
- Расмда узлуксиз оқ чизиқ (1.1) бўйлаб қувиб ўтилмоқда, бу эса қоидабузарлик ҳисобланади ва рухсат этилмайди.
✅ Тўғри жавоб:
"Тақиқланади"

4-савол · 🟡 Ўрта
Ҳаракат тезлиги икки марта ошганда, тормозланиш йўли неча марта ортади?
- Тормоз йўли ҳаракат тезлигига боғлиқ эмас
- Уч марта
- Тўрт марта
- Икки марта
Техник изоҳга асосан:
Тормоз йўли узунлигини ҳисоблаш формуласи:
С = (ке ва²) / (2гп)
бу ерда:
- С — тормоз йўли,
- ке — тормозланиш самарадорлиги коэффициенти,
- ва — автомобилнинг бошланғич тезлиги,
- п — шинанинг йўл билан тишлашиш коэффициенти.
Формуладан кўринадики, тормоз йўли тезликнинг квадратига мутаносиб.
Демак, тезлик икки марта ошса, тормозланиш йўли тўрт марта ортади.
❗ Эътибор беринг:
- Тезлик икки баравар орца — тўхташ йўли чизиқли эмас, балки квадрат қонуният асосида ортади.
- Шу сабабли юқори тезликда тормоз йўли кескин ошиб, хавфли вазиятлар юзага келади.
✅ Тўғри жавоб:
"Тўрт марта"

5-савол · 🟡 Ўрта
Ҳайдовчига белгиланган траектория бўйича ҳаракатланиб, манёврлар бажаришга рухсат берилганми?
- «А» бўйича рухсат этилган
- «Б» бўйича рухсат этилган
- Иккови бўйича ҳам рухсат этилган
ЙҲҚ, 2-илова 1-бўлимига асосан:
1.5 — икки ёки уч тасмали йўлларда қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт воситалари оқимларини ажратади; бир йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган икки ёки ундан кўпроқ тасмали йўлларда тасмаларнинг чегараларини ва бир йўналишдаги ҳаракатланиш бўлаги билан велосипед бўлаги чегарасини билдиради.
1.6 — яқинлашиш чизиғи — ҳар бир чизиқ узунлиги улар орасидаги масофадан уч баробар катта бўлган узуқ-узуқ чизиқ. Қарама-қарши ёки бир йўналишда ҳаракатланаётган транспорт воситалари оқимларини ажратувчи 1.1 ёки 1.11 чизиғига яқинлашаётганлик ҳақида огоҳлантиради.
1.2, 1.5 — 1.8 чизиқларини исталган томондан босиб ўтиш мумкин.
❗ Эътибор беринг:
- Ушбу ҳолатда кўрсатилган ҳар иккала траектория бўйича манёврларни бажаришга рухсат этилади, чунки ҳаракат ажратилган чизиқлар устидан ўтишга рухсат берилган.
✅ Тўғри жавоб:
"Иккови бўйича ҳам рухсат этилган"

Бу мавзуда яна 65 та савол бор — машқ режимида ҳар бирига таҳлил ва қонуний асос берилади.
Бепул бошлаш