Моддалар миқдори ва кимёвий ҳисоблашлар (мол, стехиометрия) — тест саволлари жавоблари билан

Кимё · 13 та очиқ савол (банкда жами 62 та) · ҳар бирида тўғри жавоб ва изоҳ
1. 17,1 г малтозанинг гидролизланишидан олинган глукоза спиртли бижғитилди. Ҳосил бўлган газ 0,5 М ли 400 мл натрий гидроксид эритмасига юттирилганда неча грамм туз ҳосил бўлади?
  1. А) 21,2
  2. Б) 8,4
  3. С) 10,6
  4. Д) 16,8
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Д) 16,8

2. 4 Ал + 3О2=2Ал2О3 + 3240 кЖ
Юқоридаги реаксиядан 1620 кЖ иссиқлик ажралса, реаксия учун олинган кислороднинг миқдорини (мол) аниқланг.?
  1. А) 1
  2. Б) 2
  3. С) 0,5
  4. Д) 1,5
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Д) 1,5

3. 0,8 мол модданинг оғирлиги 128 г га тенг бўлса, ушбу модданинг молар массасини (г/мол) аниқланг.
  1. А) 100
  2. Б) 74
  3. С) 80
  4. Д) 160
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Д) 160

4. Темирдан ясалган пластинка дастлаб хлорид кислота эритмасида эритилиши натижасида 0,375 мол газ ajraldi.Plastinka чиқариб олиниб кумуш нитрат эритмасига туширилди. Иккала жараён охирида пластинка массаси 11 г га ортди. Пластинкага ўтирган кумуш массасини (г) аниқланг.
  1. А) 10,8
  2. Б) 86,4
  3. С) 21,6
  4. Д) 43,2
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Д) 43,2

5. 1 мол 1-хлорбутанга KOH нинг спиртдаги эритмаси таъсир эттирилганда 22,4 г алкен олинди. Реаксия унумини (%) аниқланг.
  1. А) 50
  2. Б) 75
  3. С) 25
  4. Д) 40
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Д) 40

6. Пропан ва неон газларини аралаштириб, массаси 304 г бўлган газлар аралашмаси ҳосил қилинди. Агар шу газлар аралашмасининг ўртача моляр массаси 38 г/мол бўлса, ундаги пропаннинг массасини (г) аниқланг.
  1. А) 40.
  2. Б) 264.
  3. С) 80.
  4. Д) 220.
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Б) 264.

7. Натрий карбонат ва калсий карбонат аралашмаси қиздирилганда аралашма массаси 26,4 граммга камайди. Ҳосил бўлган аралашма қиздирилганда унинг массаси ўзгармаслиги маълум. Агар дастлабки аралашмани сувли идишга солиб, ҳосил бўлган чўкма устидаги эритма орқали кўп миқдорда карбонат ангидрид гази ўтказилса, массаларининг йиғиндиси 164,4 г бўлган нордон тузлар ҳосил бўлиши маълум. Дастлабки аралашмадаги натрий карбонат (а) ва калсий карбонат (б) массаларини аниқланг.
  1. А) ‒ 42,4 г; б ‒ 40 г.
  2. Б) ‒ 42,4 г; б ‒ 60 г.
  3. С) ‒ 84,8 г; б ‒ 40 г.
  4. Д) ‒ 84,8 г; б ‒ 60 г.
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Б) ‒ 42,4 г; б ‒ 60 г.

8. Калсий карбонат ва натрий карбонат аралашмаси қиздирилганда 33,6 литр (n.sh.) карбонат ангидрид ажралиб чиқиб, массаси 296 г бўлган икки модда аралашмаси ҳосил бўлди. Дастлабки аралашмадаги металл карбонатларининг миқдорлари (мол) нисбатини аниқланг.
  1. А) 3:5.
  2. Б) 3:4.
  3. С) 2:1.
  4. Д) 1:1.
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Б) 3:4.

9. Агар 198 г сувга 69 г натрий майдаланиб солинса неча грамм натрий гидроксид ҳосил бўлади?
  1. А) 40.
  2. Б) 120.
  3. С) 80.
  4. Д) 160.
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Б) 120.

10. 2 мол “А” модда ва 14 мол Ҳ2Оаралаштирилиб эритма тайёрланди. Ҳосил бўлган эритмадаги ионлар ва молекулаларнинг умумий миқдори 20 мол эканлиги аниқланди. Агар α(эриган модда)=100%, α(Ҳ2О)=0% эканлиги ва эритмадаги эриган модданинг масса улуши 58% эканлиги маълум бўлса, эриган моддани аниқланг.
  1. А) KNO3.
  2. Б) К2SO4.
  3. С) НаНО3.
  4. Д) На2SO4.
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Б) К2SO4.

Бу — мавзунинг очиқ намуна қисми. Тўлиқ банк, вақт режими, таҳлил ва хатолар устида ишлаш — тест режимида.