Мустақиллик даври ва замонавий адабиёт
Намуна саволлар5 / 5
1. "Тақдир эшиги", "Тикансиз типратиканлар", "Эски шаҳар гаврошлари", "Эшик қоққан ким бўлди?", "Темир хотин" каби саҳна асарлар қайси ижодкор қаламига мансуб?
- А) Туроб Тўла
- Б) Шароф Бошбеков
- С) Ўткир Ҳошимов
- Д) Шукур Холмирзаев
Жавобни кўриш
Тўғри жавоб: Б) Шароф Бошбеков
2. “Меҳробдан чаён” романида Анвар ва Султонали ўртасидаги хатларни уларга ким етказиб туради?
- А) Шариф
- Б) Наврўзқул
- С) Сафар
- Д) Раҳим
Жавобни кўриш
Тўғри жавоб: Б) Наврўзқул
3. Ўлмас Умарбеков қаламига мансуб романлар берилган қаторни аниқланг.
- А) “Суд”, “Комиссия”
- Б) “Одам бўлиш қийин”, “Фотима ба Зуҳра”
- С) “Чўли ироқ”, “Ёз ёмғири”
- Д) “Олтин зангламас”, “Жаннат қидирганлар”
Жавобни кўриш
Тўғри жавоб: Б) “Одам бўлиш қийин”, “Фотима ба Зуҳра”
4. Абай шеърларини кимлар ўзбек тилига таржима қилган?
- А) Миртемир, Усмон Носир
- Б) Миртемир, Уйғун
- С) Ҳамид Олимжон, Уйғун
- Д) Усмон Носир, Ҳамид Олимжон
Жавобни кўриш
Тўғри жавоб: А) Миртемир, Усмон Носир
5. Ҳаётимизда адабий тилнинг мавқейи, таъсири кучайиб борган сари шева сўзларининг қўлланиш доираси қандай бўлади?
- А) шева сўзларининг қўлланиш доираси заифлашади ёки йўқолиб боради
- Б) шева сўзларининг қўлланиш доираси кенгаяди
- С) шева сўзларининг қўлланиши ҳар доимги ҳолатини сақлаб қолади
- Д) шева сўзларининг адабий тилга ўзлашиши кучаяди
Жавобни кўриш
Тўғри жавоб: А) шева сўзларининг қўлланиш доираси заифлашади ёки йўқолиб боради
Маслаҳат
Аввал осон саволлардан бошланг, кейин қийинроқларига ўтинг. Ҳар куни камида 20 та савол ечинг.
Тест созламалари