Биз ҳақимизда
TestMakon — абитуриэнт ва ўқувчилар учун бепул онлайн тест, ДТМ симуляция, университет танлаш ва AI ментор бир жойда. Мақсад — ҳар бир ўқувчи қаерда кучли, қаерда заифлигини аниқ билиб, тўғри тайёрлансин.
45628фойдаланувчи
11990савол базада
204493тайёр тест
Нима қиламиз
ДТМ форматидаги тестларФанлар бўйича машқ, блок тест ва тўлиқ ДТМ симуляция — реал вақт чегараси билан.
AI менторҲар тестдан кейин заиф мавзулар таҳлили, тушунтириш ва шахсий ўқув режаси.
Университет танлашЎтиш баллари, йўналишлар ва баллингизга мос ОТМлар — бир қидирувда.
Онлайн кутубхонаРасмий дарсликлар — вароқлаб ўқиш, сақлаш ва қаерда тўхтаганингизни эслаб қолиш.
Тамойилларимиз
- Бепул асос. Тестлар, кутубхона ва ўтиш баллари ҳаммага очиқ. Premium — фақат чексиз AI ва қўшимча таҳлил.
- Сифат. Саволлар расмий манбалар асосида, изоҳ ва калит билан; шубҳали саволлар базадан олиб ташланади.
- Ҳалоллик. Рейтинглар ва натижалар ҳақиқий; ҳеч қандай сунъий кўрсаткич йўқ.
Боғланиш
Telegram: https://t.me/testmakonuz
Таклиф ва хатолар: алоқа саҳифаси